Де Росси: Менинг юрагим "Рома"да, лекин...

Италиялик ярим ҳимоячи Даниэле де Росси "Бока Хуниорс" билан шартнома имзолагач ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг юрагим “Рома”да, лекин “Бока” ҳам менга жуда ёқади. Мен бу жамоани болалигимдан кузатаман. Бу ерда Марадона ўйнаган. “Бока”га италияликлар асос солишган. Шунинг учун ўзимни худди уйдагидек ҳис қиляпман”, - дейди де Росси.

Маълумот учун, 35 ёшли де Росси 2002-2019 йилларда “Рома”да тўп сурган. Ушбу давр мобайнида римликлар сафида 616та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 63та гол ҳамда 54та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!