Де Росси океан ортида тўп суради

  • 18 Jul 23:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Рома" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси фаолиятини Аргентинада давом эттиради. Италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича 35 ёшли италиялик футболчи "Бока Хуниорс" билан шартнома имзолайди.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра Де Росси аргентиналиклар билан шахсий келишувга эришиб бўлган. У тез орада тиббий кўрикдан ўтиш ва шартномани имзолаш учун Буэнос-Айресга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Де Росси айни дамда эркин агент ҳисоблангани боис "Бока Хуниорс" сафига текинга бориб қўшилади.

Маълумот учун, Де Росси асли “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади. У римликлар шарафини 2002 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди.

Comments

You must be logged in to commet!