Де Хеа “Барселона”га ўтади

“Манчестер Юнайтед”нинг 32 ёшли дарвозабони Давид де Хеа мавсум якунлангач, Англия премьер-лигасини тарк этиши кутилмоқда.

Испан футболчисининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнь куни якунланади. Клубда уни бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор. Лекин манчестерликлар Давид де Хеа катта маош эвазига ўйнашини инобатга олиб, келишувни узайтирмоқчи эмас.

Todofichajes нашри журналистлари моҳир дарвозабонга Испаниядан иш топилганини маълум қилди. Унга кўра, “Барселона” испаниялик киперни асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штегенга ўринбосар қилиб олиб келишни режалаштирмоқда.

Давид де Хеага Испания чемпионати яхши таниш. Маҳоратли дарвозабон 2011 йили Англияга кўчиб ўтгунига қадар Ла Лигада “Атлетико” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!