
Де Хеа: Чорак финалга қайси жамоа чиқиши номаълум
“Манчестер Юнайтед” жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа “Севилья”га қарши (0:0) ўйиндан кейин ўз фиркларини айтиб ўтди.
“Севилья” биздан кўра кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олди. Лекин рақиб тўп билан бўлганида биз яхши ҳимояландик. “Севилья” ажойиб учрашув ўтказган бўлса-да, чорак финалга қайси жамоа чиқиши номаълум.
Менинг сейвим? Биринчи бўлим охири учрашувдаги муҳим вазият ҳисобланади. Мен зарбани қайтардим ва бу ишни уддалаганимдан хурсандман”, – деди испаниялик посбон.
Фикрлар