Де Хеа фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш билдирилаётган испаниялик дарвозабон Давид де Хеа фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
"Todofichajes" нашрининг хабар беришича, "Рома" 32 ёшли эркин агент хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Рим клуби португалиялик Руи Патрисиунинг ўйинидан норози ва унинг ўрнига ўринбосар қидирмоқда. Де Хеа "бўрилар" учун идеал вариант, чунки унинг трансфери учун ҳеч қандай тўлов олинмайди.
Давид 2011 йилдан 2023 йилгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган. Ўтган ёзда футболчининг "қизил иблислар" билан шартномаси тугади ва у "Олд Траффорд"ни тарк этди.
Фикрлар