Де Хеа кетади. МЮ унинг нархини эълон қилди

  • 2 июня, 2019, 18:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид де Хеа жорий ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этади.

Tecno

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 28 ёшли испаниялик посбонни 85 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, де Хеага ҳозирда ПСЖ клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Унинг МЮ билан тузган амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Бундан аввалроқ “Манчестер Юнайтед” мавсумлар оралиғида “Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию