Де Хеа Мадридга кетади, Облак Манчестерга!

"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" ёзги трансферлар даврида ўзаро дарвозабонлар алмаштириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда, "қизил иблислар" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер клуб раҳбариятига Ян Облакни сотиб олишни маслаҳат бермоқда.

МЮ, ўз навбатида, словениялик посбон эвазига Мадридга ўзининг испаниялик дарвозабони Давид Де Хеани юбормоқчи.

Облакнинг айни дамдаги трансфер нархи 90 миллион евро, Де Хеанинг нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Облак жорий мавсум Ла Лигада 38 та ўйинда майдонга тушди ва шулардан 16 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Де Хеа АПЛда 26 та ўйиндан 10 тасида гол ўтказмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!