Де Йонгнинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Барса"га ғалаба келтирди

Ла Лига 22-туридан ўрин олган "Алавес" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда меҳмонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Френкие Де Йонг томонидан 87-дақиқада урилган гол баҳс тақдирини ҳал қилди. 

Очколари сонини 35 тага етказиб олган Каталония клуби турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. 17 очкоси бор "Алавес" 19-поғонани банд этган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!