
Де Зерби: “Реал”нинг иккинчи пенальтиси шармандалик эди
“Олимпик Марсель” бош мураббийи Роберто Де Зерби “Реал Мадрид”га (2:1) қарши мағлубиятдан сўнг ҳакам қарорига кескин норози бўлди.
Ўйин ҳақида:
“Хафа бўлдим, биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Жамоада кўплаб янги футболчилар бор, уйғунликни топиш осон эмас. Карвахал четлатилгач, олдинга чиқиб таваккал қилишимиз керак эди.”
Пенальти ҳақида:
“Иккинчи пенальти шармандалик эди. Бу ҳеч қачон пенальти эмас, ҳатто бизнинг фойдамизга бўлса ҳам шундай дердим.”
Қизил карточка ҳақида:
“Мен қизил бермасдим, лекин қоида шундай. Бу оддий тўқнашув эди”, — деди мутахассис.
Маълумот учун, "Марсель" жамоасининг кейинги ўйини 21 сентябрь куни Лига 1 доирасида ПСЖга қарши бўлиб ўтади.
Комментарии