Дель Потро кубок учун бармоғини қурбон қилди
Ads
Дэвис кубоги финалида Хорватияга қарши ўтказилган драмматик учрашувда муҳим паллада умумий ҳисобни тенглаштириб, жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшган Хуан Мартин дель Потро сўнгги сетни қингган бармоқ билан ўтказганини тан олди.
 
- Мен тўртинчи учрашувнинг бешинчи сетида тўпни ушлайман деб, бармоғимни синдириб олдим, - дейди Хуан Мартин дель Потро. - Бироқ, учрашувни давом эттириб, фаолиятимдаги энг ёрқин ғалабалардан бирини қўлга киритдим. Аслида бунгача фаолиятимни якунлашга яқин эдим.
 
Дэвис кубоги финалининг дастлабки икки кунидаги ўйинлардан сўнг Хорватия 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ, Хуан Мартин дель Потро бармоғи сингган учрашувда Марин Чилични 6:7 (4:7), 2:6, 7:5, 6:4, 6:3 ҳисобида енгиб, умумий ҳисобни тенглаштирди.
 
Сўнгги баҳсда Федерико Дельбонис рақиби Иво Карловични мағлуб этди ва Аргентина терма жамоаси узоқ кутилган соврин - Дэвис кубогига эга бўлди.