Дель Потронинг теннис билан хайрлашиши мухлисларни йиғлатди

Таниқли ракеткачи Хуан Мартин Дель Потро профессионал спортдаги юришини тўхтатди. Қаҳрамонимиз, қаторасига 8 та операция ўтказганига қарамай, тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлгани йўқ.

У ўзининг сўнгги учрашувини Буэнос-Айресда Федерико Дельбонисога қарши ўтказди ва 1:6, 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради. Шунга қарамай, уни қўллаб-қувватлаш мақсадида келган мухлислар бир сония ҳам тин олгани йўқ.

Якунда, у доимо унга фаолияти давомида ҳамроҳлик қилган "бандан"ни тўрга илди ва теннисдаги фаолиятини якунлади. Қуйида, унинг сўнгги учрашувидаги эмоциялари акс этган суратларни томоша қилишингиз мумкин.

t1

n3

n23

n2

n5

n6

n8

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!