Деле Алли АПЛнинг кетма-кет 3 ўйинида дубль қайд этди
Ads

 

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли “Челси”га қарши (2:0) Англия чемпионати 20-турида иккита гол урди ва жамоасининг ғалабасига улкан ҳисса қўшди.  

20 ёшли англиялик футболчи кетма-кет учинчи ўйинда дубль қайд этмоқда. Бунга қадар у "Саутгемптон" (4:1) ва "Уотфорд"га қарши  (4:1) ўйинларда иккитадан гол урганди.

Бундан ташқари, у "Бернли" билан (2:1) баҳсда ҳам битта гол урганди. Демак, сўнгги 4 та ўйинда Алли 7 та голга муаллифлик қилиб, жамоасининг ғалабаларига ёрдам бермоқда.