Дембеле атрофидагилар Мбаппе баёнотидан ҳаяжонга тушди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси ҳужумчилари Усман Дембеле ва Килиан Мбаппе ўртасидаги таранглик ҳалигача бартараф этилгани йўқ.

Аввалроқ Усман Дембеле бу мавзудаги гап-сўзларни оммавий ахборот воситалари ортиқча шишириб юборганини айтган ва бу ҳақда батафсил фикр билдиришни истамаслигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга икки футболчи ўртасидаги муносабатлар ҳали ҳам илиқ деб бўлмайди.

 Дембеленинг яқин атрофидаги одамлар Мбаппенинг сўзларидан ажабланган. Чунки Килиан оммавий ахборот воситаларига улар гўёки суҳбатлашиб, барча масалаларни ҳал қилиб олганини айтганди. Аслида эса ҳеч қандай очиқ суҳбат бўлмаган, аммо «ПСЖ» форварди можарони чуқурлаштирмаслик учун матбуот анжуманида вазиятни юмшатиш йўлини танлаган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!