Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Дембеле "Барса" ва ПСЖдаги фарқ ҳақида гапирди

"Барселона" - катта клуб"

Усмон Дембеле "Барселона" ва ПСЖ ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди. 

Француз Каталония клуби либосида 2017 ва 2023 йиллар оралиғида тўп тепган. 

"Барселона" - катта клуб. Барчамиз буни биламиз. Бироқ ПСЖ ҳам. Мен буни майдонда ва унинг ташқарисида ҳам ҳис қиляпман. Шаҳарга чиқсангиз, сизни дарҳол танишади. Ростини айтсам, мен учун фарқ деярли йўқ. 

Худди шу нарса стадионларга ҳам тегишли. "Камп Ноу" жуда катта ва тарихга муҳрланган. Бироқ "Парк де Пренс"даги атмосфера ҳам ақлбовар қилмас даражада", - деди Дембеле "Le Parisien" нашрига берган интервьюсида. 


Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ