Дембеле "Барселона" раҳбариятидан нега хафа?
“Барселона” форварди Усмон Дембеле клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришни хоҳламаяпти. Catalunya Radio нашри тарқатган хабарга кўра, франциялик футболчи уни ўтган ёз сотиб юборишни режалаштиргани учун жамоа раҳбариятидан қаттиқ хафа.
Каталонияликлар ҳозирда Дембеле билан шартномани узайтиришни мақсад қилган. Агар Усмон янги шартномага имзо чекмаса, “кўк-анор ранглилар” уни келгуси йил текинга қўйиб юбормаслик учун ҳам шу ёз сотиб юборишади.
23 ёшли Дембеле жорий мавсум “Барселона”да 39 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Transfermarkt портали Дембелени 50 миллион еврога баҳоламоқда. Унга ҳозирча аниқ харидор жамоалар йўқ.
Фикрлар