Дембеле узр сўради
Ads

Франциялик форвард  9 декабр, якшанба куни жамоасининг машғулотларига икки соат кечикиб борган эди. У бу вақт давомида ухлаётган бўлган. Шундан сўнг клуб раҳбарияти 21 ёшли футболчини 100 минг еврога жаримага тортишга қарор қилган эди.

Diario Sport тарқатган хабарга кўра, Дембеле каталон жамоаси футболчиларини йиққан ва барчадан узр сўраган. Ўз навбатида унинг шериклари ҳам бу узрни қабул қилишган.

Маълумот учун, Усмон жорий мавсум Ла Лигада 14 беллашувда иштирок этди ва 6 гол киритиб, 3 та голли узатмани  амалга оширди.