Демиралнинг дубли Туркияни чорак финалга олиб чиқди

Chery Tigo 7 PRO

"Евро-2024"нинг нимчорак финалидан ўрин олган сўнгги учрашуви ўз ниҳиясига етди. 

Дастлаб, Демирал биринчи дақиқаданоқ ҳисобни очди. Иккинчи тайм бошида ҳимоячи Гюлернинг пасини голга айлантириб, фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан кейин Грегорич жавоб қайтарди.

Туркия чорак финалга йўл олди. Жамоанинг кейинги рақиби Нидерландия

  • Европа - Европа Чемпионати
  • Нимчорак финал

Австрия

  • Michael Gregoritsch 66'
Тугади
1 : 2

03.07.2024 00:00

Турция

  • Merih Demiral 1'
  • Merih Demiral 59'

  • 90+5'

    Учрашув якунландм! Туркия терма жамоаси кейинги босқичда! Чорак финалда улар Нидерландия билан ўйнайди.

  • 90+4'

    Энди бу сафар Мертдан сейв! Баумгартнердан бош билан ажойиб зарба

  • 90+3'

    Сўнгги дақиқаларда Бариш катта тезликда олдинга бориб зарба йшллади, дарвозабондан сейв!

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    Баришнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

  • 84'

    Кўкжу ўрнига Каҳвежи туширилди

  • 81'

    Австриядан хавфли ҳужум, Баумгартнер зарба йўллашга улгурмади

  • 78'

    Арда Гюлер ва Кенан Йилдиз майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Актюркоглу ҳамда Йкушлу туширилди

  • 75'

    Гриллитчнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, Мерт ўз ўрнида

  • 72'

    Туркия ҳужумга ўтди, Баришнинг узатмасига ҳеч ким етиб келолмади.

  • 69'

    Грегоритчнинг бу сафарги уруниши самарасиз чиқди

  • 66'

    Гоооооооооооол! Ҳисоб қисқарди, гол муаллифи Григоритч

  • 65'

    Австрияда ўзгариш: Лайнхарт ва Лаймер ўрнига Цубер ҳамда Гриллитч тушди

  • 63'

    Голдан сўнг турклар яна одинга ўтишди, Арданинг узатмасига аниқлик етишмади

  • 59'

    Гоооооооооооол! Мерих Демираль бош билан зарба йўллаб, ўз дубльини расмийлаштирди

  • 57'

    Туркияда ўзгариш: Юксек ўрнига Ўзжан тушди

  • 55'

    Сабицер бурчак тўпини ўта муваффақиятсиз ижро этди

  • 52'

    Лейинхарт майдон марказида қоида бузди ва сариқ олди

  • 50'

    Мерт!  Арнаутович бирга бир вазиятдан фойдалана олмади

  • 48'

    Австрияда ўзгариш: Мвене ва Шмид ўрнига Прасс ҳамда Грегорич туширилди

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45+1'

    Қўшиб берилган вақт тугади, танаффус...

  • 45'

    Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 43'

    Исмаил Юксек Баумгертнерни йиқитди ва сариқ олди у ҳам

  • 41'

    Туркия ҳужумда қоидани бузди, айбдор Йилдиз

  • 38'

    Романо Шмид қоидани бузди ва сариқ олди

  • 35'

    Австриянинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди

  • 33'

    Австрия олдинга ўтди, Забицернинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

  • 30'

    Туркия қарши ҳужумга ўтди, Кааннинг узатмасига Арда етиб келолмади

  • 27'

    Арнаутовичнинг узатмасига шериги тушунмади ва етиб келолмади

  • 24'

    Бурчакдан узатилган тўпга Демираль бош билан зарба йўллади, аммо салгина ноаниқ кетди

  • 21'

    Майдон марказида Туркия иўп назоратига эга бўлмоқда

  • 18'

    Арда Гюлер дарвозабоннинг олдинга чиқганини кўриб зарба йўллади, аммо наониқ чиқди

  • 15'

    Гол уриб олган Туркия темпни туширайтгани йўқ, қарши ҳужумларни кўпайтирмоқда

  • 11'

    Оркун Кўкчу рақибини йиқитди ва сариқ олди

  • 8'

    Австрияда яна бир бурчак зарбаси, Лингхартнинг бош билан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ чиқди.

  • 5'

    Австрия олдинга ўтди, бурчакдан узатилган тўпни Баумгартнер дарвозага кирита олмади!

  • 2'

    Гооооооооооол! Илк дақиқадан турклар ҳисобни очди, гол муаллифи Мерих Демирал

  • 1'

    Ассалому алайкум футбол мухлсилари! Евро нимчорак финал босқичидан ўрин олган Австрия - Туркия ўртасидаги ўйин старт олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!