Денис, Жўрабек ва Ҳумоюн Қозоғистонда
Ads

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Challenger" туркумига кирувчи "ATP Nur-Sultan" турнири ўтказилади.

Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин билан бирга ёш теннисчиларимиз Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султонов ўзаро куч синашади.

Турнирнинг биринчи босқичида Ҳумоюн франциялик Садио Думбия, Жўрабек эса россиялик Иван Гаховга қарши кортга чиқади.

Денис Истомин яккалик баҳсларидаги иштирокини иккинчи даврадан бошлайди. Унга ушбу босқичда германиялик Жулиан Ленц ва қозоғистонлик Беибит Зукаев учрашуви ғолиби қаршилик кўрсатади.