Денис Истомин чорак финал учун ўйнайди

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган “Diema Xtra Sofia Open – 2018” турнирини муваффақиятли бошлади.

Соврин жамғармаси 561.345 еврони ташкил этувчи мусобақанинг илк учрашувида Денис мезбон теннисчиси Адриан Андреевни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Денис мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун бўлиб ўтадиган беллашувда латвиялик Эрнест Гулбис ва сербиялик Виктор Троицки учрашуви ғолибига қарши кортга чиқaди.

Tennis

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)