Денис Истоминдан ажойиб ғалаба
Ads
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг илк даврасида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ғалаба қозонди.

Соврин жамғармаси 50.000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада Денис португалиялик Фредерико Сильвага қарши кортга чиқиб, 6:3, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди

Эслатиб ўтамиз, эртага истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов португалиялик Гонсало Оливейро билан рақобатлашади.