Денис Иванков Латвия клуби билан шартнома имзолади (фото)

Тажрибали дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков яқинда “Пахтакор”ни тарк этганди. Мутахассис эндиликда Латвияда иш олиб боради.

У ерда чемпионат иштирокчиларидан бири – “Лиепая” жамоаси билан шартнома имзолади.

иванков_3

Денис Александрович бунгача фаолияти мобайнида “Кимёгар”, “Машъал”, “Кянж” (Украина), “Насаф” ва Ўзбекистон терма жамоасида меҳнат қилган.

Эндиликда у “Лиепая” жамоасининг дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолиятини бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!