
Денис Коростиченко: "Футболчиларга ортиқча эътирозим йўқ"
Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Шўртан" – "Олимпик" (1:0) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.
- Авваламбор, "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман! Битта гол ўйин тақдирини ҳал этди. Бошқа ҳеч нарса деёлмайман.
- "Шўртан" дарвозаси олдида баҳсли вазият юзага келди. Сизнингча ўша ҳолатда пенальти бормиди?
- Мен ҳакамлар қарори бўйича фикр билдиролмайман. Вазиятни Эксперт-ҳакамлар комиссияси ўзи кўриб чиқади.
- Бугунги ўзгаришлар ўзини оқладими? Қандайдир тактик ўзгаришлар қилишга уриндингиз...
- Йигитлар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Олдинда яхши вазиятлар бўлди. Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди. Футболчиларга ортиқча эътирозим йўқ.
- "Олимпик" ўтиш ўйинига руҳан тайёр эмасмиди ёки чарчоқ аломатлари бормиди?
- Ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр эди.
- Бугун ғалабани қўлга киритишда "Шўртан"нинг омади келди деб ўйлайсизми?
- Омад демаган бўлардим. Футболчиларимиз 1 сония диққат-эътиборни йўқотишди ва бу голга сабаб бўлди. "Шўртан" дарвозамиз олдида айтарли вазиятлар яратмаганди.
- Келажакда "Олимпик" мураббийи сифатида қоласизми?
- Ҳозирча бир нарса дея олмайман. Ҳали олдинда битта ўйинимиз бор. Агар Суперлигада қолиш масаласини ҳал этсак, раҳбарият бу масалани ўрганиб чиқади. Жамоамизнинг мақсади – Суперлигада қолиш. Кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар