Денис Коростиченко: "Охирги турда қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз"

Суперлиганинг 25-турида "Олимпик" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Голгача бўлган ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам турнир жадвалида юқорироқ бўлиш учун кураш олиб борди ва "Бунёдкор" биринчи бўлиб ҳисобни очди. 

- Иккинчи таймда "Олимпик" жуда ёмон кўринди. Биринчи таймда жамоа жуда яхши ўйин кўрсатаётган эди?!

- Ҳозир ҳар бир ўйинга футболчиларга мотивация бериш қийин бўлмоқда. Қўшимчасига, бир нечта футболчиларимиз касал бўлгани боис бизга ёрдам бера олмади. Иккинчи бўлимда ёш футболчини ўйинга қўшдик, аммо улар киришиб кета олмади. Демак, "Бунёдкор"да захира ўриндиғи кучлироқ экан.

- "Олимпик" сўнгги турда "Сурхон" билан курашади. Шу ҳақида фикрларингиз?

- Имконият бор, аммо бугун ғалаба қозонганимизда ҳаммаси ҳал бўлган бўлар эди. Ютқазганимиз учун, энди бошқа жамоаларни натижасига боғлиқ бўлиб қолдик. "Пахтакор" сўнгги турда "Бунёдкор"ни ютиб беришини кутамиз. Охирги турда қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!