Денисов Бундеслиганинг кучли клубига ўтиши мумкин эди... Ёхуд барбод бўлган трансфер тарихи
Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоаси акционери Козим Арипов сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида нега ўзбек футболчилари Европанинг кучли чемпионатларида ўзини кўрсата олмаслиги ҳақидаги саволига жавоб берди.
-Мен ҳам шу пайтгача бу нарсага тушуна олмайман. Балки нимадир етишмаса керак-да...
Масалан Элдор Шомуродов ўйнаяпти (кучли бешлик чемпионатида), дастлаб у яхши ўйнаётган эди, ҳозир эса захирага ўтқизиб қўйишди. Агар уни туширишса, ўйнаб кетади шу бола. Мен шу нарсани ҳеч тушуниб етолмайман.
Бундан ташқари бизда Виталий Денисов деган бола бўларди, жуда яхши ўйнарди, руҳан ҳам, жисмонан ҳам кучли эди. Мен уни астойдил “Айнтрахт”га олиб кетаман деганман, ўша пайтда бизда айнан унинг позициясида ўйинчи етишмасди. Мен унинг дадаси билан ҳам кўришганман, гаплашганман. Дадаси жон дили билан рози бўлган, аммо агент футболчининг трансфери учун жуда катта нарх белгилаган ва шу тариқа биз келиша олмаганмиз. У пайтда Денисов “Локомотив”да (Москва) ўйнарди.
Ўшанда Денисов варианти “Айнтрахт”даги барчага маъқул келган эди. Бироқ унинг трансфери учун 20 миллион евро сўрашди. У пайтда Денисовнинг нархи 20 миллион турмас эди. Шу тариқа ушбу трансфер барбод бўлган. Мен “Пахтакор”дан ҳеч бўлмаса мана шу йигит “Айнтрахт”да ўйнайди деб орзу қилганман.
Козим Арипов билан уюштирилган интервьюнинг тўлиқ вариантини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар