Депай "Барселона"да қанча маош олиши маълум бўлди

Голландиялик ҳужумчи Мемфис Депай "Барселона"да йилига 5 миллион евро олишга рози бўлди.

2020/21 йилги мавсум якунлангач Депай унга Европанинг кўплаб топ клублари, шу қаторда "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётганини инкор қилмади. Кейинчалик, футболчи Барселонадан уй қидиришни бошлагани ҳақида хабар тарқалди.

5 июнь куни журналист Николо Скира Депай йилига 5 миллион евро маош эвазига "Барселона"га ўтишга рози бўлганидан хабар топди. Агар белгиланган вазифалар бажарилса, ушбу сумма қўшимча бонуслар эвазига ортиши мумкин.

27 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида “Лион”дан ташқари ПСВ ҳамда "Манчестер Юнайтед"да тўп сурган.

Депай жорий мавсум Франция чемпионатида жами 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!