Депай Ла Лигада қолиши мумкин
Ушбу ёзда "Атлетико" билан хайрлашиб, эркин агентга айланган Мемфис Депай Ла Лигада қолиши мумкин. Уни "Райо Вальекано" ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракт қилмоқда.
"Relevo" нашрига кўра, ҳужумчи Де Томаш жароҳат олганидан кейин Испания клуби янги ҳужумчи излашга тушган ва нидерландиялик футболчи вариантлар орасида бор. Тез орада жамоа унга таклиф билан чиқади.
Яқиндагина Хамес Родригесни ўз таркибига қўшиб олган "Райо Вальекано" учун яна бир катта трансфер амалга ошиши мумкин. Сабаби, Депайга Мадридда яшаш ёққан. Айни пайтда 30 ёшли страйкер якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Райо Вальекано" мавсумни яхши бошлади. Клуб иккита ўйинда 4 очко жамлаган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринга жойлашган.
Фикрлар