Депай учун курашга А Серия грандлари ҳам қўшилди
"Лион" клуби ярим ҳимоячиси Мемфис Депай фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли голландиялик футболчини "Рома", "Милан" ва "Лацио" таркибга қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бундан аввалроқ Депай учун ПСЖ кураш бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Депай жорий мавсум “Лион” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 44 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар