"Дер классикер"да жанговор дуранг қайд этилди

Германия Бундеслигаси 9-тури доирасидаги "Боруссия Д" - "Бавария" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ўйиндаги ҳисоб 33-дақиқада очилди. Леон Горецка гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 53-дақиқада Лерой Сане таблодаги натижани 0:2 кўринишига келтириб қўйди.

Ўшандан кейин "Боруссия" ўзига келди ва кетма-кет ҳужум уюштира бошлади. 74-дақиқага келиб майдон эгалари ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи - Юсуф Мукоко. Ўйин якуни арафасида эса Антони Модест гол уриб, "асаларилар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!