Дербидаги мағлубият Аморимга қимматга тушиши мумкин

  • 15 Sep 15:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг тўртинчи турини Манчестер дербиси безаб берди. Ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этган ўйинда “Сити” футболчилари “Юнайтед” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.

Tecno

Бу  “Манчестер Юнайтед”ни ўтган йилнинг ноябридан бери бошқариб келатган Рубен Аморим учун 47 учрашувдаги 20-мағлубият сифатида қайд этилди. Бош мураббий ўзи танлаган ўйин услуби, яъни уч ҳимоячи билан ўйнаш тактикаси иш бермаётганига қарамай, уни ўзгартирмаслигини таъкидлаяпти.

Give Me Sport нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбариятининг сабри тугаяпти. Манчестерликлар Рубен Аморим ўрнига бошқа номзод топиб қўйган. Манбага кўра, улар клубга “Астон Вилла”ни бошқараётган Унаи Эмерини таклиф қилмоқчи.

Аксига олиб, испаниялик мутахассис жамоаси ҳам мавсумни муаффақиятсиз бошлади. Бирменгем клуби раҳбарияти Унаи Эмеридан норози. “Манчестер Юнайтед” бу зиддият фонида мураббийни ўзига оғдиришга уриниб кўради.

Унаи Эмери илгари “Спартак Москва”, “Севилья” ва “Вильярреал” каби жамоаларни бошқаргани билан машҳур. Рубен Аморим эса, “Спортинг”даги муваффақиятларидан кейин Манчестерга таклиф қилинганди.

 

Comments

You must be logged in to commet!