Деревянченко Головкин билан бўладиган жангда рекорд даражадаги гонорарга эга бўлади
Ads

Украиналик Сергей Деревянченконинг қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкинга қарши жанг учун  ўзининг рекорд даражадаги гонорарига эга бўлади.

“Деревянченко Головкин билан жанг учун камида беш миллион доллар олади. Аммо украиналик боксчининг менежери Кейт Конноли маълумотига кўра, Сергей GGG билан билан бўлган жангнинг фойдаси шу билан тугамайди.  Aгар Деревянченко ғалаба қозонса, у саккиз хонали тўловга эга боксчига айланади. Кейинги жангларда рақибидан қатъи назар, деревянченкога 10 миллион доллар олиб келади”,- дея хабар бермоқда Theathletic.com.  

Эслатиб ўтамиз, Головкин - Деревянченко жанги 5 октябр куни Нью-Йоркдаги “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар