Дешам очиқлади: Мбаппе ҳақиқатан ҳам "диктатор"ми?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоадаги етакчи ҳужумчи Килиан Мбаппе роли ҳақида фикр билдирди.

– Сизнингча, Килиан Мбаппе сардор сифатида етарлича етилиб улгурдими?

– Унга баъзан гўё бировга ҳукм ўтказадиган шахс сифатида баҳо берилади. Мен сизни эмас, умумий тасаввурни назарда тутяпман. Аслида эса Килиан ҳақидаги бу тасвир мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Терма жамоа йиғинлари бошланган биринчи кунданоқ у тўғри кайфият, тўғри муносабат билан ишга киришди. У гапирганда, фақат ўзини эмас, бутун жамоани ифодалайди.

У менга футболчиларнинг турли муаммоларини етказади, бу масалалар доим ҳам унинг ўзига боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Агар сен бошқалар ҳақида қайғурсан, ўзингда муаммо бўлмаслиги керак. Агар жамоада муаммосиз ўйинчи бор десак, бу – Килиан. Жамоа унга эргашади. Бизда жуда яхши жамоа шаклланган, у сардор бўлиши эса табиий ҳолат. Чунки уни айнан мен сардор сифатида танлаганман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!