Дэвис кубоги. Японияни таслим қилган терма жамоамиз 2023 йилда ўтадиган кейинги даврага йўл олди

“Дэвис кубоги” жаҳон саралаш бочқичида Япония вакилларига қарши кортга чиққан теннисчиларимиз бугун барча масалага ойдинлик қиритишди. Кечаги баҳсда кучлар тенг келган (1:1) бўлса, бугун омад биз томонда бўлди.

С.Файзиев ва Д.Истомин жуфтлиги япониялик К.Уесуги ва Й.Ватанукини 3:6, 7:6(3), 6:2 ҳисобида,  Сергей Фомин эса Шо Шимабукурони 7:6(1), 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Икки кун давом этган баҳслар натижаларига кўра, якуний ҳисоб 3:1 кўринишига келди.

Ўзбекистон 3 – 1 Япония

Денис Истомин – Шо Шимабукуро 6:3, 6:7, 6:7
Сергей Фомин – Шинтаро Мочизуки 7:6, 7:6
С.Файзиев / Д.Истомин – К.Уесуги / Й.Ватануки 3:6, 7:6(3), 6:2
Сергей Фомин – Шо Шимабукуро 7:6(1), 7:5

Шу тариқа терма жамоамиз 2023 йилда ўтадиган кейинги даврага йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!