Деян Журжевичнинг "Навбаҳор"даги фаолияти натижалари қандай?

Июнь ойининг сўнгги кунларида "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис истеъфога чиқди. Наманганда мухлислар чиройли хайрлашишди ва мураббий кўзда ёш билан ушбу вилоятни тарк этди.

"Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган Деян Журжевич "Навбаҳор"да Канчельскиснинг ўрнини эгаллади. Мухлислар аввалги мураббийнинг истеъфосидан норози бўлган бўлсалар-да, сербиялик мутаҳассисга ҳам ишонч билдириб, умид қилишни бошлашди.

Журжевич шу кунгача жамоани 10 та расмий учрашувида устозлик қилди. 4 та ғалаба, битта дуранг ва 5 та баҳсда мағлубиятга учради. Тўплар нисбати эса 8:10. Суперлигада 6 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та ва Ўзбекистон Лига Кубогида 2 та баҳсни "Навбаҳор" бош мураббийи сифатида ишлади.

Журжевичнинг дебют учрашуви Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши баҳсга тўғри келди ва мехмонда 1:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди.

Шундан сўнг, Лига Кубогида қуйи Лига вакили "Машьал" жамоасини ҳам 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Айнан ушбу мусобақанинг кейинги босқичида, наманганликлар "Андижон" мехмони бўлишди ва йирик 3:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Сербиялик мутаҳассиснинг омадсизликлари айнан ушбу ўйиндан сўнг бошланди.

Июль ойида 2 марта Суперлига баҳсларидан ўрин олган учрашувни ўтказди. Унга кўра, "Қизилқум" жамоасини қабул қилиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ушбу ойнинг сўнгги кунида, Бухорога сафар уюштириб, муроса кўчасини танлаб келишди (0:0).

Август ойини Ўзбекистон Кубоги мусобақасидан ўрин олган беллашув билан бошлашди ва қуйи Лиганинг яна бир жамоаси "Нефтчи"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Мухлислар умид қилишда давом этишди, аммо орадан 6 кун ўтиб, Суперлиганинг 16-турида АГМКни қабул қилиб, майдонни яна голсиз тарк этишди ва 0:1 кўринишидаги ҳисоб олмалиқликар фойдасига ҳал бўлди.

18 август куни наманганликар муҳим ғалабани қўлга киритишди. Андижонда бўлиб ўтган "водий дербиси"да мезбонлар устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб қайтишди.

4 кундан сўнг, Ўзбекистон Кубоги чорак финалида, Қаршининг "Насаф" жамоаси рақиблик қилди.

Барқарорлик кўрсата олмаётган наманганликлар ушбу баҳсни ҳам бой бериб қўйишди (0:1) ва мусобақани тарк этишди.

26 август куни бўлиб ўтган "Металлург" "Навбаҳор" қарама-қаршилигида, кўпчилик мехмонларни фаворит ҳисоблаб, ғалаба айнан улар томонида бўлишига шубха қилишмаган эди. Аммо бекободликлар сўнгги дақиқада киритилган гол эвазига 3 очкони расмийлаштириб олишди.

Учрашув якунига етганидан сўнг, "Навбаҳор" клуби вице-президенти Журжевичга ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиши кераклигини айтгани ҳақида хабарлар тарқаб кетди.

Суперлига

"Қизилқум" 1:2 "Навбаҳор" 28/06/19

"Навбаҳор" 0:1 "Қизилқум" 26/07/19

"Бухоро" 0:0 "Навбаҳор" 31/07/19

"Навбаҳор" 0:1 АГМК 10/08/19

"Андижон" 0:1 "Навбаҳор" 18/08/19

"Металлург" 1:0 "Навбаҳор" 26/08/19

Ўзбекистон Кубоги

"Навбаҳор" 3:1 "Нефтчи" 04/08/19

"Навбаҳор" 0:1 Насаф" 22/08/19

Лига Кубоги

"Навбаҳор" 2:1 "Машъал" 02/07/19

"Андижон" 3:0 "Навбаҳор" 07/07/19

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Оятилло
27/08/2019 13:02
Навбахор уйинида футболчилар юрагидан уйнашмокда мураббийни тактикасини курбонига айланмокда.Канчелскийга имконият бериш керак сабаби кучли психолог.
Ibrohim Ganiyev
27/08/2019 09:19
navbahorni siyosati chelsini eslatvoryabdi paxtakor man sitini lo‘ko‘ emyuni nasaf bilan bunyodkor ayaqisni.qoganlarni o‘hshashi yo‘????????????????
&
Muhammad2002
27/08/2019 08:52
Ozbekton termasini nima qildduyu babayn ikkalasi navbaxor nimani kuti bu murabbiydan xayronman bazi kalamushla navbaxordagila andrey paytida soqqa ishlay olmadi shunga tagiga suv quydi jorj keldi uchaskala mashinalar olishi boshlab yubordi bizani naxbaxor dagila
&
Фан
27/08/2019 10:47
Гапингизда жон бор.
Айнан ушанака клубдан мафаат курадиган инсонлар Кончелискис тагига сув куйишган.
Эхтиёт булиш керак ушалар уни яна клубга кайтмаслиги у/н хар кандай жирканч ишлардан кайтишмайди.
Абдусамат Жураев
27/08/2019 07:36
Минг ланат санга Жожрд Мордж бир вогон тош отворамиз оркангдан така мойлов бабани угай укаси