Дэйна Уайт кейинги ҳафта Конор билан учрашади

Аввалроқ хабар берганимиздек, UFC президенти Дэйна Уайт UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Хабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби Конор МакГрегор бўлишига ваъда берганди. Уайт кейинги ҳафтада Конор билан унинг келажаги ҳақида суҳбат олиб бориш учун учрашишни режалаштираётганини айтиб ўтди.

- Мен Конор билан 18 июнь куни учрашаман. МакГрегор ўз келажаги ҳақида қандай қарорга келганини билмайман. Ушбу музокаралар қандай натижа билан якунланиши ҳаммани лол қолдиради деб ўйлайман, - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтиради MMA Junkie нашри.

Маълумот учун, Макгрегор охирги жангини 2016 йилнинг август ойида  ўтқазган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!