Дибала 3 та жамоага рад жавобини берди, унинг мақсади аниқ!

Аргентина МТЖ юлдузи Пауло Дибала бир неча кун олдин "Ювентус"ни тарк этганини маълум қилди.

"La Gazzetta dello Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи фаолиятини "Интер"да давом эттиришни истайди. У Италия А Сериясида ўзини бахтли ҳис қилаётганини яшириб ўтирмади.

Шу сабаб аргентиналик плеймейкер "Ньюкасл", "Боруссия" Дортмунд ва "Севилья" каби жамоалардан тушган таклифларни рад этган. Аввалроқ, миланликлар унга 3+1 кўринишидаги шартнома ва йилига 6 миллион евро маош таклиф этмоқда.

28 ёшли футболчи "кекса сеньора" сафига 2015 йилда "Палермо"дан келиб қўшилган. Бу вақт оралиғида у 293 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 115 гол ва 48 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!