Дибала
Ads

Аргентиналик форвард Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган "Сассуоло"га қарши учрашувни тўлиқ ўтказди, аммо сўнг ўзида ҳорғинлик сезган. Тиббий кўрик эса унинг чап оёғи лат еганлигини аниқлади. 

Шу боис у туринликларнинг бугунги машғулотларида иштирок этмади ва унинг "кўршапалаклар"га қарши беллашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, "Ювентус" - "Валенсия" қарама-қаршилиги 19 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.