Дибала янги шартнома бўйича

"Ювентус" аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала билан янги шартнома бўйича келишувга имзолашга яқин турибди.

Calciomercato нашри хабарига кўра, туринликлар мураббийлар штаби форварднинг кўрсатаётган ўйинидан қониқмоқда ва у билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.

Таъкидланишича, у янги шартнома бўйича йилига 12 миллион евро маош олади.

Жорий мавсумда Дибала "Ювентус" сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 13 та голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)