Дибалага рухсат беришди

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала ниҳоят Туринга қайтди ва тиббий текширувлардан сўнг жамоага қўшилди.

Таъкидлаш керакки, 26 ёшли аргентиналик футболчи 21 март санасида коронавирусга чалинган эди. У ушбу касаллик билан нақд 1,5 ой курашди. J Medical тиббиёт марказида ўтказилган сўнгги текширувлардан сўнг унга жамоа қароргоҳида якка тартибда шуғулланишга рухсат берилган.

“Менда ҳаммаси яхши”, - дейди Дибала Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Пауло Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 13 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!