Диего Коста
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Диего Коста кеча УЕФА Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасида Москванинг “Локомотив” клубига қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Локомотив” яхши жамоа. 3:0 ҳисоби амалда ҳеч нарсани англатмайди. Баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради. Улар яхши ўйин намойиш этишди. Уларда жамоавий жипслик бор. Бироқ, бугун биз яхшироқ ўйнадик ва керакли натижани қайд этдик. Россия сафаридан олдин кейинги босқич учун жиддий қадам ташлаганимиздан хурсандман”, - дейди испаниялик футболчи.