Диего Симеоне "Барселона"га қарши 24-мағлубиятини қабул қилди

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га қарши 43-учрашувида 24-мағлубиятини қайд этди.

Бугун Испания Кубоги доирасида мадридликлар каталония жамоасига 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Симеоне илк бор "Барселона"га қарши 2012 йил февраль ойида мураббий сифатида тўқнаш келган. Шу вақт мобайнида "Атлетико" "кўк-анорранглилар"га қарши атиги 7 марта ғалаба қозонган, 12 бор дуранг ўйнаган ва 24 учрашувда мағлуб бўлган.

Умумий тўплар нисбати — 44:67.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!