Диего Симеоне: Гризманнинг клуб учун 5 йил қилган хизматларини қадрлайман
Ads

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га кўчиб ўтган Гризманн ҳақида фикр билдирди.

- Бу фаолиятидаги муҳим бир вақт, у ажойиб жамоага ўтди. Гризманн клуб учун 5 йил ўйнади. Бизда ўйнаб, кейин кетишга қарор қилган барча футболчилардан миннатдорман. Одамлар сўнгги вақтни эслайдилар. Аммо мен ундай эмасман, зеро Гризманн 5 йил хизмат қилди. Биринчи келган пайтлари у қанотда ўйнарди. Мен марказда ўйнаши кераклигини айтдим, у мени тушуниб, сўраганимни бажарди. Бундай нарсалар мураббий сифатида мени қувонтиради. Мен уни жуда яхши кўраман. Мени у ва унинг оиласи билан ажойиб алоқам бор, - деди Симеоне.