Диего Симеоне Ла Лигада ҳам трансфер ойнаси худди АПЛга ўхшаб чемпионат стартига қадар ёпилишини хоҳлайди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне трансфер ойналарининг ёпилиш вақтлари борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ҳаммаси худди Англиядагидек бўлишини хоҳлардик. Чунки, чемпионат бошланишидан аввал инглиз жамоаларида таркиб шаклланиб бўлган бўлади. Бу руҳий жиҳатдан жуда яхши. Чунки, сиз эътиборингизни янги мавсумда аниқ ўйнайдиган футболчиларга қаратасиз. Биз эса 2 сентябргача кутишимиз керак”, - дейди аргентиналик мутахассис.