Диего Симеоне: Облак – дунёнинг энг яхши дарвозабони

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоа дарвозабони Ян Облакни дунёнинг энг зўр посбони деб айтди.

“Облак – дунёнинг энг яхши дарвозабони. Унинг “Атлетико”да ўйнаётгани бу бизнинг омадимиздир. У ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда ва жуда зўр ўйин кўрсатмоқда. Ян “Атлетико” сафида узоқ йиллар давомида сабр билан ўз устида жуда кўп ишлади ва шу даражага етишди. У бунга муносиб”, - дейди аргентиналик мутахасисс.

Маълумот учун, 26 ёшли словениялик дарвозабон “матрасчилар” шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!