Диего Симеоне:
Ads

“Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне бугун “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган Мадрид дербиси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Реал” жуда яхши прессинг қила олади. Улар тўпни йўқотган жойидаёқ уни қайтариб олишга ҳаракат қилишади.

Айтишим мумкинки, “Реал”га қарши яқинлашиб келаётган баҳс ҳам худди аввалгиларидек қийин бўлади”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Атлетико” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.