Диего Симеоне шогирди Облакни Мессига қиёслади

ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Атлетико" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Диего Симеоне шогирди Ян Облакни мақтади ва Мессига қиёслади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Шубҳасиз, Облак – дунёнинг энг яхши дарвозабони. Ян - Савич, Феликс, Фелипе каби биз учун жуда муҳим.

«Атлетико»да дунёнинг энг яхши дарвозабони бор, худди "Барселона"да Месси бор бўлганидек, – деди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг Мадриддаги баҳсида мезбонлар битта гол фарқи билан ғалаба қозонишганди - 1:0. Ливерпулда ҳам испанияликлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди ва мусобақанинг чорак финалига йўл олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!