"Дижон" - ПСЖ: Матнли трансляция

Франция биринчи дивизионининг навбатдаги турида ПСЖ "Дижон" майдонига сафар қилади. Ушбу саҳифа орқали беллашувни матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. 

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Асосий вақтга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 88'

    Данилу ўрнига Эдуар Мишю майдонга ташланди. 

  • 85'

    Парижликлар тўпни хотиржам назорат қилмоқда. 

  • 82'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Данилу дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 82'

    Гуйе Рафинья ўрнини тўлдиради. 

  • 78'

    Рачоппи Дракслернинг узатмасини ушлаб олди. 

  • 77'

    Саша Буйнинг узатмаси ноаниқ йўналиш олди. 

  • 75'

    Дина ўрнига Саммаритано ўйинни якунлаб қўяди. 

  • 74'

    Дракслернинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. 

  • 72'

    Сарабия Кен ўрнига майдонга тушмоқда. 

  • 71'

    Жароҳатланган Папе Шейх ўрнига Жордан Мари майдонга тушди. 

  • 70'

    Рафиньяда ҳаммаси жойида, аммо "Дижон" футболчиси ўйинни давом эттира олмайдигандек. 

  • 67'

    Рафинья ва Папе Шейх тўқнаши кетди. Иккала футболчи ҳам тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 64'

    Мезбонлар таркибида ўзгариш: Конате ўрнига Ассале, Панцо ўрнига эса, Добре майдонга тушмоқда. 

  • 61'

    Конате офсайдда қолиб кетди. "Дижон" ҳужуми тўхтади. 

  • 58'

    ПСЖ тўпни назорат қилмоқда. 

  • 56'

    Дракслернинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 54'

    "Дижон" ҳужумда фаоллашди. 

  • 52'

    Кулибалига тиббий ёрдам зарур. 

  • 51'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рафиньянинг узатмасини Мбаппе бўш дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Мбаппенинг навбатдаги узатмаси жуда кучли кетди. 

  • 40'

    Килиан Мбаппенинг узатмаси ҳимоячи томонидан қайтариб юборилди. 

  • 37'

    Саша Буй тўпни узоқлиштириш баробарида парижлик футболчига нисбатан қоидани бузди. 

  • 36'

    ПСЖнинг навбатдаги голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 34'

    Мойзе Кен ҳужумдаги қоидабузарлик учун сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 32'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мбаппе пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 31'

    Селина ўз жарима майдони ичида қоидани бузди, сариқ карточка!

  • 28'

    Абду Диалло ўз позициясида фаол ҳаракат қилмоқда. 

  • 25'

    Лесаге сариқ карточка олди. 

  • 24'

    ПСЖ ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

  • 22'

    Селинанинг узатмасига шериклари ета олмади. 

  • 19'

    Мусса Конате тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 18'

    Нгонда жарима майдонига узатилган тўпни қайтариб юборди. 

  • 15'

    Андер Эрреранинг паси ўтмади. Ҳимоячилар ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди. 

  • 13'

    Диаллонинг узун паси ўхшамади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

  • 10'

    Кулибалининг узатмасидан сўнг, ҳужум чизиғидагилар меҳмонларга қарши қоидани бузди. 

  • 9'

    Саша Боейнинг узатмасини ҳимоячилар блоклашга эришди. 

  • 6'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кен Диаллонинг пасини голга айлантирди. 

  • 5'

    Балденинг узатмаси кучсиз чиқди. 

  • 3'

    ПСЖ бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйнаб кетди. 

  • 3'

    Мбаппе яхши вазиятга чиқиб борди, аммо зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. "Дижон" - ПСЖ учрашуви бошланиш арафасида. Ўйинни матнли трансляция тарзида Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!