"Дижон" Лига 1 даги ўрнини сақлаб қолди

“Дижон” клуби Лига 1 йўлланмаси учун “Ланс”га қарши бўлиб ўтган жавоб учрашувида ғалаба қозонди ва ўзининг кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 1:1 ҳисобида якунланган бўлсада, жавоб баҳсида “Дижон” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, "Дижон" ўтган мавсум Лига 1 да 18-ўринни эгаллаган эди.

"Дижон" - "Ланс" 3:1

Голлар: Слити, 28 - 1:0, Дюверн, 39 - 1:1, Саид, 70 - 2:1, Слити, 90 - 3:1

"Дижон": Аллен, Лотоа (Марье, 46), Альфонс, Ямбере, Хаддади, Кулибали, Бальмон (Жанно, 67), Амальфитано, Слити, Саид, Каба (Абед, 86).

"Ланс": Вашу, Фортеш, Тахрат, Менди, Дюверн, Жийе, Белльгард (Меслуб, 46), Дукуре, Амброз (Банза, 65), Гомис, Шуйар (Кье, 78).

Огоҳлантиришлар: Дукуре (51).  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!