Дилшод Раҳматов ЎФФ терма жамоалар билан ишлаш департаменти бошлиғи бўлди
ЎФФ таркибий қисмида ўзгариш бўлди.
Шу кунга қадар Ўзбекистон футзал федерацияси терма жамоалар билан ишлаш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаб келган Зупаров Рустам Окулджанович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди. ЎФФ раҳбарияти Рустам Зупаровга келгуси фаолиятида муваффақият тилайди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тажрибали футзалчиси, жамоа сардори, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритган Дилшод Шербўтаевич Рахматов ЎФФ терма жамоалар билан ишлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбоут хизмати хабар берди.
Фикрлар