Дилявер Ваниев мағлубият ҳақида нима деди?
“Машъал” клуби Ўзбекистон Кубогининг чорак финалида “Қўқон-1912”га ютқазган ҳолда мусобақани тарк этди. Муборакликлар мураббийи Дилявер Ваниев учрашув ҳақида шундай деди:
- Албатта, биз бугунги учрашувга жиддий тайёрлангандик. Ростини айтганда, бугун ғалаба қозониш учун футболчиларимиздан бундан ҳам фаол ўйинни кутгандим. Лекин йигитларимиз мавсум давомида муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Футболчиларга эътироз билдира олмайман. Афсуски, бугун гол ура олмадик. Барибир йигитларга меҳнатлари учун раҳмат айтаман.
Легионерлар масаласими? Ҳозир бу ҳақида аниқ бирор гап айтишим қийин. Ҳаммаси молиявий имкониятга бориб тақалади. Бу масалани эса фақат клуб раҳбарлари билади. Аммо жамоамизда яна легионерлар тўп суришини истардим.
Фикрлар