Дилявер Ваниев "Машъал"нинг 3:0 ҳисобидаги мағлубиятидан кейин: "Бугун жамоамни танимадим"

Бугун про лиганинг 20-турида “Бухоро” ўз уйида “Машъал”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Машъал” бош мураббийи Дилявер Ваниев қатнашди.

- Бу ўйин ҳақида гапириш қийин. Биз рақибга ҳар жабҳада ютқаздик. Бугун жамоамни танимадим. Нимага бундай бўлганини билмадим. Ҳолбуки, “Бухоро”нинг ўйин услубига мос келадиган бошқа рақиб билан назорат учрашувида ҳам майдонга тушгандик. Энди “Бухоро”га қарши ўйинни кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Биринчи дақиқаданоқ кўриндики, жамоамнинг ўйини ўхшамади. Ҳимоя чизиғида ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳам яхши ўйнай олмадик. Ўйинда шу камчиликларимиз ўз сўзини айтди.

- Сиз “Бухоро”дан шундай ўйин кутганмидингиз?

- Биз кутгандик. Ахир ўз уйида ўйнаяпти, босим қилишини кутгандик. Майдонда биринчи жамоа бўлиб ҳаракат қилишини билгандик. Айтганимдек, ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда кўп хатога йўл қўйдик. Бу ўйинни ўрганиб чиқамиз.

- Соғлигингиз қандай? Охирги пайтларда кўринмай қолгандингиз?

- Йўқ, мен яхшиман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!